«Ал-Аҳли» бош мураббийи кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
«Ал-Аҳли» — «Андижон» (2:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Юнус Али ҳамда баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилган Мишел Влап иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Юнус Алининг таъкидлашича, баҳс натижасига қарамай, майдонда осон ғалаба бўлмаган:
— Аввало, барчангизга раҳмат. Менимча, бу жуда оғир ва муросасиз ўйин бўлди. Биз кучли рақибга қарши майдонга тушдик. «Андижон» интизомли ва жипс ҳаракат қилди. Ўйин олдидан...