Абдуқодир Ҳусанов қайси клубга ўтади? 3 та таклиф маълум бўлди...
Ўзбекистонлик истеъдодли ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги трансфер шов-шувлари янги паллага кирди. «Манчестер Сити» сафига қўшилганига ҳали бир йил тўлмаган бўлса-да, ҳамюртимизнинг келажаги Европанинг гигант клублари ва нуфузли нашрлари эътибор марказида турибди.
Гвардиоланинг режалари ва рақобат
«CityXtra» нашрининг хабар беришича, Пеп Гвардиола Ҳусановни жамоа мудофаасининг истиқболли вакили сифатида кўрмоқда. Бироқ, «шаҳарликлар» таркибидаги юқори рақобат ва футболчининг...