Хамзат Чимаев Чеченистонда 2025 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди
UFC’нинг ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Хамзат Чимаев Чеченистонда 2025 йил якунларига кўра “Йилнинг энг яхши спортчиси” деб эътироф этилди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси Спорт вазирлиги матбуот хизмати расман маълум қилди.
Қайд этилишича, Хамзат Чимаев сўнгги йилларда нафақат аралаш яккакурашлар дунёсида, балки бутун жаҳон спортида энг ёрқин ва томошабоп спортчилардан бири сифатида намоён бўлди. Унинг агрессив услуби, майдондаги қатъияти ва рақибларга нисбатан ишончли устунлиги мухлислар эътиборини ўзига тортиб келмоқда.