«Андижон» Доҳада ютқазиб гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади
ОЧЛ-2нинг олтинчи тур учрашувида "Ал-Аҳли" жамоаси ўз майдонида "Андижон"ни 2:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди. Мезбонларнинг иккала голига ҳам Мичел Влап муаллифлик қилди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ "Ал-Аҳли" тўпни назорат қилди ва юқори суръатни ўрнатди. "Андижон" қарши ҳужумлар билан жавоб қайтаришга ҳаракат қилди, лекин эҳтиёткорликни сақлади.
26-дақиқада мезбонларнинг босими натижа берди. Стандарт вазиятдан сўнг Мичел Влап аниқлик билан зарба берди ва ҳисобни очди.