Каннаваро Неаполда қишки Олимпия машъаласини олиб ўтиши маълум бўлди
Ўзбекистон миллий футбол жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 24 декабрь куни Италиянинг Неаполь шаҳрида қишки Олимпия ўйинлари машъаласини олиб ўтиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда NBC News нашри хабар берди. Тантанали тадбирда Каннаваро билан бирга собиқ таниқли футболчи Чиро Феррара ҳам қатнашиши айтилмоқда.
Манба маълумотларига кўра, ҳар икки спортчи ҳам Неаполь шаҳрида туғилган бўлиб, ушбу эстафета улар учун алоҳида рамзий аҳамият касб этади. Машъала олиб ўтиш маросимидан сўнг...