«Реал» Винисиусни бир шарт билан сотиб юбориши маълум бўлди
Мадриднинг "Реал" жамоасида тўп сураётган бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг клубдаги истиқболи ҳанузгача ноаниқлигича қолмоқда. Нуфузли хорижий манбаларга кўра, 25 ёшли футболчи «Қироллик клуби» билан янги шартнома имзолаш масаласида жиддий иккиланишни бошлаган.
Бу ҳолатга асосий сабаб сифатида Винисиуснинг мухлислар муносабатини ҳис қилиб қолгани айтилмоқда. Хусусан, "Севилья"га қарши ўтган баҳсда «Сантьяго Бернабеу»да йиғилган ишқибозлар уни алмаштириш пайтида ҳуштакбозлик билан кузатиб қолишган.