Исроил Мадримовнинг навбатдаги жангги қачон ва қаерда бўлади?
2026 йил 24 январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри профессионал бокс мухлислари учун яна бир шов-шувли оқшомга мезбонлик қилади. Мазкур турнирда ҳамюртимиз, ўзбекистонлик иқтидорли боксчи Исроил Мадримов ҳам рингга кўтарилиб, навбатдаги муҳим жангини ўтказади.
Маълумотларга кўра, Мадримов Доминикан Республикаси вакили Луис Давид Салазарга қарши баҳс олиб боради. Ҳар икки спортчи ҳам профессионал фаолияти давомида муносиб натижаларга эришган. Исроил Мадримов ҳозирга қадар 12 та жанг ўтказиб...