Эдди Хирн яна бир супер жанг қачон бўлиши мумкинлигини маълум қилди
Оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг келгуси режалари янада ойдинлашмоқда. Бу ҳақда унинг таниқли промоутери Эдди Хирн оммавий ахборот воситаларига маълум қилди.
Хирннинг таъкидлашича, агар Саудия Арабистони спорт лойиҳалари ортида турган Турки Ал аш-Шайх ўз режалари ва стратегик ғояларини тўлиқ амалга ошира олса, Энтони Жошуа келаси йилнинг февраль ойида навбатдаги жангини ўтказади. Ушбу баҳсдан кейин эса бокс мухлислари узоқ вақтдан бери кутган улкан тўқнашув — Тайсон Фьюрига қарши жанг ташкил этилиши мумкин.