"Арсенал" дербида пеналтилар орқали яримфиналга чиқди (видео)
Англия Лига кубоги чоракфиналининг сўнгги баҳсида "Арсенал" ўз майдонида Лондон дербисида "Кристал Пэлас"ни қабул қилди. Эмоцияларга бой, охиригача курашга тўла ўйин мухлисларга ҳақиқий кубок драмасини тақдим этди.
Беллашувнинг асосий вақтида томонлар ғалабани аниқлай олмади. Учрашувнинг 80-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Лакруа ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди ва мезбонлар ҳисобда олдинга чиқди. Бироқ «Кристал Пэлас» таслим бўлмади. Қўшимча вақтнинг 90+5-дақиқасида Марк Геҳи бурчак зарбасидан кейин тўпни аниқ йўллаб...