Рўзиқул Бердиев «Насаф»нинг кечаги мағлубияти ҳақида нималар деди?
Элит ОЧЛ 2025/26 йилги мавсум мусобақасининг 6-тури доирасида ўтган "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (1:0) учрашувидан кейин анъанавий матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Қарши жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, гарчи натижа жамоа фойдасига бўлмаган бўлса-да, футболчилар майдонда максимал даражада ҳаракат қилган. Уларнинг жанговар руҳи ва интилиши алоҳида эътироф этилди.
«Йигитлар бугун майдонда бор имкониятларини ишга солишди.