"Ал Аҳли" бош мураббийи "Андижон" билан ўйин ҳақида нималар деди?
Бугун бўлиб ўтадиган “Ал Аҳли” – “Андижон” учрашуви олдидан Қатарнинг “Ал Тумама” стадионида расмий матбуот анжумани ташкил этилди. Унда мезбон жамоанинг янги бош мураббийи Юнус Али ҳамда тажрибали футболчи Ибраҳим Диалло журналистлар саволларига жавоб берди.
Юнус Али учрашув аҳамиятига алоҳида тўхталиб, “Андижон”га қарши баҳс гуруҳдаги энг муҳим ўйинлардан бири эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, жамоа сўнгги икки ҳафта давомида айнан шу ўйинга пухта тайёргарлик кўрган. Мураббий...