«Манчестер Сити» Эчеверрини яна ижарага жўнатиши маълум бўлди
Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Манчестер Сити" ёш иқтидорларни босқичма-босқич ривожлантириш стратегиясидан четга чиқаётгани йўқ. Мавсум бошида асосий таркибдан жой ола олмаган аргентиналик умидли футболчи Клаудио Эчеверри яна бир бор ижара асосида бошқа жамоага йўл олади.
Ёш ярим ҳимоячи мавсумнинг биринчи қисмини Германия чемпионатида "Байер" сафида ўтказган эди. Леверкузен клубида у 11 та расмий учрашувда майдонга тушиб, бир марта голли узатма билан жамоасига фойда келтирди.