“Реал Мадрид” нима учун Абдуқодир Ҳусановга қизиқмоқда?
Мадриднинг "Реал Мадрид" клуби қишки трансферлар ойнаси арафасида таркибни мустаҳкамлаш устида иш олиб бормоқда. Айниқса, ҳимоя чизиғида юзага келган муаммолар «қироллик клуби»ни тезкор ва ишончли ечим излашга ундамоқда. Шу жараёнда мадридликлар диққатини "Манчестер Сити" сафида тўп сураётган марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ўзига қаратди. Бу ҳақда Fichajes.net нашри хабар бермоқда.
Манба таъкидлашича, «Реал» ҳимоясида жароҳатлар кўпайгани сабаб жамоада ротация имкониятлари анча чекланган.