Гасперини нега «Рома»ни танлади: қийин йўл — катта чақириқ
Рома бош мураббийи Жан Пиеро Гасперини нега фаолиятини давом этириш учун айнан Рим клубини танлагани, нега «Ювентус» вариантидан воз кечгани ҳақида очиқ изоҳ берди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, қарор ортида нафақат тактик ҳисоб-китоб, балки ички чақириқ ҳам бор.
— Нима учун «Ювентус» эмас, айнан «Рома»? Чунки бу анча мураккаб йўл эди. Мен қийинроқ вазифаларни яхши кўраман ва танловимдан мутлақо афсусланмайман. «Ювентус» — ҳар доим ўсишга қодир, кучли тузилмага эга жамоа. Уларнинг ДНКсида доим максимал даражада ўйнаш...