«Барселона» Флик билан йўлни давом эттиришга қарор қилди
Каталониянинг машҳур клуби «Барселона» бош мураббий Ҳанси Флик билан ҳамкорликни узоқроқ давом эттириш ниятида. Diario Sport нашри Bild манбасига таяниб хабар беришича, клуб раҳбарияти 60 ёшли германиялик мутахассисга амалдаги шартномани яна бир мавсумга — 2028 йил ёзигача узайтиришни таклиф этган.
Маълумотларга кўра, «Барселона» раҳбарияти мураббийнинг келажаги масаласи ноаниқ ҳолатда қолишини истамайди. Клуб ичида барқарорликни сақлаш, лойиҳани режали тарзда ривожлантириш ва барча томонлар...