Араб кубоги: Илк финалга чиққан терма жамоанинг номи маълум бўлди
Қатар майдонларида ўтаётган Араб кубогида ҳал қилувчи паллалар бошланди. Турнирнинг яримфинал босқичи мухлисларга кескин курашлар ва аниқ натижаларни тақдим этмоқда. Илк яримфинал учрашувида Марокаш миллий жамоаси Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушиб, рақибини жавобсиз учта гол билан мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Учрашув давомида Марокаш тўлиқ устунлик қилди. Ҳисоб 28-дақиқада Ал Беркауи томонидан очилди. Иккинчи бўлимда БАА жамоаси ўйинни сақлаб қолишга уринган бўлса-да...