Стивен Жеррард "Ливерпул"га қайтишни хоҳламоқда, музокара олиб борилмоқда
«Ливерпул»нинг собиқ яримҳимоячиси ва сардори Стивен Жеррард жамоага қайтишга жуда хоҳишли эканлигини билдирган ва агар Арне Слот ишдан бўшатилса, жамоани вақтинча бошқаришга тайёр. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти Жеррардни вақтинча бош мураббий этиб тайинлаш масаласини муҳокама қилган. Аммо бундай ҳолатда, Жеррард Саудия Арабистонининг «Ал Иттифоқ» клубидаги фаолияти даврида олинган даромадларининг кўп қисмидан воз кечишга мажбур бўлиши мумкин.