Снукер фахрийлари илк чемпионатда кутилган финални яратди
8–9 декабрь кунлари мамлакатимизда муҳим сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Тошкент шаҳри яна бир спорт байрамига мезбонлик қилди. “Star Snooker” клубида фахрий снукер усталари ўртасида илк бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ўзига хос руҳда, рақобатли ва жонли муҳитда ўтди.
Мазкур мусобақада тажрибали снукерчи фахрийлар 4 нафардан иборат икки гуруҳга бўлинди: А ва B. Биринчи куннинг ўзидаёқ ҳар икки гуруҳда етакчилар номи аниқланиб, плей-офф жойлари учун кураш анча қизғин кечди.