Ван Дейк Муҳаммад Салоҳ мoжароси борасида очиқ фикр билдирди
Чемпионлар лигасида “Интер” устидан қийин меҳнат эвазига қайд этилган 1:0 ҳисобидаги муҳим ғалабадан сўнг “Ливерпуль” сардори Виржил ван Дейк жамоа атрофида шов-шувга айланган Муҳаммад Салоҳ масаласига тўхталиб ўтди. Мисрлик юлдузнинг сўнгги ҳафталардаги ҳолати клуб атрофида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлаётгани сир эмас.
Маълумки, 33 ёшли Салоҳ АПЛда кетма-кет уч ўйинни захирада бошлади, ЕЧЛдаги “Интер”га қарши таркиб рўйхатига ҳам киритилмади. У ўйиндан кейин клуб ва бош мураббий Арне Слотга нисбатан қаттиқ танқидлар билдириб...