Реал ва Манчестер Сити ўйинида томошабоп баҳс кутилмоқда
УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг олтинчи турида "Манчестер Сити" сафарда Мадриднинг "Реал" клуби билан куч синашади. Бу тўқнашув ҳақида "Спартак"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой фикр билдирди.
"Ўйин дуранг бўлиши мумкин: ҳам "Реал", ҳам "Сити" гол уради. Учрашув тенг, қийин ва жуда томошабоп бўлади", деди эксперт "Ставка ТВ"га берган интервьюсида.
"Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув 10-декабр, чоршанба куни Мадриднинг "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.