Дўсматов Дубай рингини титратди ва навбатдаги босқичга чиқди (видео)
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида давом этаётган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати катта қизиқиш билан кузатилмоқда. Мусобақанинг бешинчи куни ҳам юртимиз учун самарали кечди — тўрт нафар вакилимиз рингга кўтарилиб, шарафли натижалар қайд этди.
Шулар орасида энг ёрқин жанглардан бири, шубҳасиз, икки карра Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг майдонга чиқиши бўлди. -51 кг вазнда жанг қилган ҳамюртимиз туркиялик рақиби Самет Гумус — 2024 йилги Европа чемпионига қарши куч синашди.