Синдоров собиқ чемпион Карлсенни яна мағлуб этди ва плей-оффга чиқди
Жанубий Африкада бўлиб ўтаётган Freestyle Chess Grand Slam нуфузли мусобақасида ўзбекистонлик суперталант Жавоҳир Синдоров яна бир бора тарихга муҳр босди. У айланма босқичда жаҳоннинг собиқ чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этиб, турнирнинг энг кучли қатнашчиси сифатида плей-оффда рақиб танлаш ҳуқуқини қўлга киритди.
Турнирнинг финал босқичи доирасидаги илк турда Жавоҳир оқ доналарда Магнус Карлсенга қарши кескин ва юксак даражадаги ўйин намойиш этди. Устун стратегия, аниқ ҳисоб ва босим остида хато қилмаслик ...