Клаудио Хиральдес: "Бу фақат 3 очко"
"Сельта" бош мураббийи Клаудио Хиральдес Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши ўйинни таҳлил қилди. Виго клуби Ла Лиганинг 15-турида 2:0 ҳисобида зафар қучди.
"Ўтган мавсумда Хетафедаги воқеалар кўпроқ аҳамиятга эга эди, чунки биз Еврокубок йўлланмасини қўлга киритдик. "Сантьяго Бернабеу"да ғалаба қозониш барча учун ёқимли, лекин бу фақат 3 очко ва улар бошқа исталган очколар билан тенг қийматга эга", - дейди Хиральдес "Мундо Депортиво" нашрига.
"Биз яхши ҳимояландик ва бизга ғалаба...