Винисиуснинг голсиз серияси янада узайиб бормоқда: 11 ўйин
Мадриднинг ёрқин вингери Винисиус Жуниор бир пайтлар рақиб дарвозабонларини қўрқитиб турган «жонли хатар» мақомидан узоқлашиб бораётгандек. Бразилиялик футболчи «Реал» сафидаги голсиз сериясини яна бир ўйинга чўзди. Ла Лиганинг 15-турида «Селта»га қарши кечган баҳсда (0:2) ҳам у дарвозани ишғол қила олмади.
Бу билан Винисиуснинг шахсий голсиз таназзули кетма-кет 11та учрашувга етди — бу унинг «Реал»даги фаолиятидаги энг узоқ танаффуслардан бири сифатида қайд этилмоқда. У охирги бор 4 октябр...