Гвардиола Арда Гулерга кўз тикди, "Реал" жавоби қандай?
Европа трансфер бозорини яна бир миш-миш қиздирди: «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола «Реал Мадрид»нинг ёрқин таланти Арда Гулерни ўз жамоасида кўришни жуда ҳам истаяпти. Defensa Central тарқатган маълумотга кўра, манкунианликлар Мадрид клубига ноодатий ва жуда катта шов-шувли алмашинув вариантни таклиф қилишга тайёр ҳам экан.
Гап шундаки, ушбу таклифга кўра 20 ёшли Арда Гулер Манчестерга йўл олса, «Сити»нинг марказдаги асосий устуни Родри Мадрид сафини тўлдириши керак бўлади. Қоғозда...