«Бавария» қандай қилиб «Штутгарт»ни йирик ҳисобда таслим қилди? (видео)
Германия Бундеслигаси 13-тур доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди. “Бавария” ўйинда қийинчиликсиз ғалаба қозонди.
Харри Кейн хет-трик қайд этди, шунингдек Конрад Лаймер ва Йосип Станишич ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Қайд этиш керакки, мезбонлар вакили Лоренц Ассиньон 81-дақиқада майдондан четлатилди.
«Штутгарт» — «Бавария» 0:5
Голлар: Лаймер 11, Кейн 66, 82, 88, Станишич 78.
«Штутгарт» — Нубел, Ал-Даҳил, Андрес, Вагноман, Левелинг, Миттелштатд, Нартей (Фюрих, 61), Ундав, Ҳендиркс, Штиллер, Эл-Ҳаннус.