Аргентина бош мураббийи Мессининг ЖЧ-2026 қарори ҳақида очиқ гапирди
Аргентина миллий терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони жамоа афсонаси Лионель Мессининг Жаҳон чемпионати–2026да қатнашиши мумкинлиги ҳақида ўз муносабатини билдирди. Скалони таъкидлашича, бу масалада ҳамма нарса Мессининг ўзига боғлиқ — қарор қабул қилиш ҳуқуқи тўлиқ унинг қўлида.
Мураббийнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда вазият ижобий кўринишда, аммо олдиндаги олти ой — футбол учун ҳам, спортчи учун ҳам жиддий ўзгаришларга бой бўлиши мумкин бўлган давр. Шу боис, Скалони Мессининг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилишларини...