Темур Кападзе миллий терма жамоа билан қандай статистика қайд этган?
Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиққан бош мураббий Темур Кападзе ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расман маълум қилди.
ЎФАнинг баёнотига кўра, Кападзе жамоани ўз хоҳишига кўра тарк этган. Унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирилди ҳамда келгусидаги фаолиятида муваффақият тилар экан, мутахассисга бошқа таклифлар ҳам тушаётгани маълум қилинди.
Кападзе 2024 йил 22 январь куни миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланган эди.