UFC жангчиси Темиров Маккада — жанг ўрнига зиёрат
Ўзбекистонлик машҳур UFC жангчиси Рамазон Темиров Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка шаҳрида зиёратда бўлиб турибди. У ўзининг Instagram саҳифасида ушбу зиёратга оид фото ва эҳтиромли сатрлар билан баҳам кўрди.
"Алҳамдулиллаҳ, яна бир бор Аллоҳ ўз байтига чақирди", — деб ёзган Темиров Каъба тасвирланган сурат остида.
Маълумот учун, Темиров 26 июль куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC турнирида қозоғистонлик Асу Алмабаевга қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ жангчи қонидан тақиқланган...