Винисиус ва “Реал” ўртасида келишмовчилик: трансфер ёки маош бўйича муҳокамалар
Европа футболида ёзги трансфер ойнаси авжида экан, “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор атрофида ҳам турли миш-мишлар, мухлисларнинг эътиборини жалб этмоқда. Мадрид клуби ўзининг энг асосий футболчиларидан бири бўлган бразилиялик ҳужумчини сотиш эҳтимолини кўриб чиқаётгани ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.
"Sport" нашрига кўра, “Реал” раҳбарияти Винисиус билан музокараларда аниқ позицияни эгаллаган: агар футболчи ўзининг юқори маошга бўлган талабларини қайта кўриб чиқмаса ва пасайтирмаса, клуб ундан воз кечишга тайёр.