"Манчестер Сити" ва "Палермо": Иттифоқчи клублар ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилади
Европа футболида қизиқарли воқеа кутиляпти: Англиянинг машҳур "Манчестер Сити" клуби янги мавсум олдидан Италиянинг анъанавий "Палермо" жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишини эълон қилди, деб хабар берди mancity.com. Беллашув 9 август, шанба куни Сицилиянинг “Ренцо Барбера” стадионида бўлиб ўтади.
Эътиборли жиҳати шундаки, ҳар икки клуб "City Football Group" таркибига киради. "Палермо" 2022 йилда ушбу глобал футбол холдингига қўшилган бўлиб, бу ҳамкорлик итальян клуби учун янги босқичга йўл очган.