Гвардиола учун жиддий йўқотиш – Ковачич энди 3 ой футбол ўйнолмайди
Англиянинг амалдаги чемпиони "Манчестер Сити" клуби етакчи футболчиларидан бири бўлган Матео Ковачич узоқ муддатга сафдан чиқди. 31 ёшли ярим ҳимоячига тўпиқ қисмидаги жиддий жароҳати сабабли шифокорлар жарроҳлик амалиёти ўтказишга қарор қилишган. Операция муваффақиятли якунланган бўлса-да, футболчи жамоасига камида уч ой давомида ёрдам бера олмаслиги маълум қилинди.
Шу тариқа, Ковачич яқин орада бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Премер-лиганинг келаси мавсуми бошланиши жараёнида жамоадошлари билан бирга бўлолмайди.
Шу тариқа, Ковачич яқин орада бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Премер-лиганинг келаси мавсуми бошланиши жараёнида жамоадошлари билан бирга бўлолмайди.