Матиас Суле учун энг ёрқин таассурот: Элдор Шомуродовнинг “Атлетик” дарвозасига охирги сонияда урган голи
“Рома”нинг аргентиналик футболчиси Матиас Суле idealista.it портали журналисти Флавио Ди Стефанога берган интервьюсида Римдаги ҳаёти ва муҳим воқеалар ҳақида маълумот берди. Суҳбат чоғида Суле жамоадош Элдор Шомуродовнинг Европа лигаси доирасида урган голи унда унутилмас таассурот қолдирганини алоҳида тилга олди.
- Ўтган ёз Римга келганингизда сизни хурсандчилик билан кутиб олишди. Бунақасини кутганмидингиз?
- Бу даражада бўлишини кутмаган эдим, шу боис, ҳайратга тушдим. Мен ҳақиқатан ҳам айнан мана шу клубга келишни орзу қилардим.