"Пахтакор" ҳужумчиси Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол"га учралган мағлубият ҳақида "Пахтакор" ҳужумчиси Брайан Риаскос Элит ОЧЛ нимчорак финал доирасида "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...- "Ал Ҳилол" ўз уйида кучлироқ ўйин намойиш этишидан хабардор эдик. Биз бор кучимизни ишга солдик, аммо рақиб ижобий натижага эришди. Рақибимиз ажойиб ўйин ўтказди, улар дастлабки дақиқалардан бошлаб ўйинни назорат қилишга интилишди. Тўғрисини айтсам, "Ал Ҳилол" бугун ғалабага лойиқ эди, сабаб улар биздан яхшироқ ўйин намойиш этди. Читать полностью...