Шу кунларда ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқда бир йигитни муҳокама қилмоқда. Абдуқодир Ҳусанов. Футболга қизиқадиган-қизиқмайдиган одамлар тилида шу йигит. Чунки бу футболчи мисолида ўзбек футболида тарихий воқеа содир бўлиш арафасида. Ҳусанов 40 миллион евро эвазига дунёнинг энг кучли клубларидан бири «Манчестер Сити»га ўтмоқда, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.