Голи Нзолага ёзилган, қоши ёрилган Ҳусановнинг ўйинини Европада қандай баҳолашди? Франция кубоги доирасида “Ланс” ўз майдонида ПСЖ билан куч синашди. Беллашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотереяда омад парижликларга кулиб боқди – 3:4.Учрашув қаҳрамони Абдуқодир Ҳусанов бўлди. 66-дақиқада ҳамюртимизнинг кучли зарбаси жамоадоши Мбала Нзолага тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Бу ҳолатда гол анголалик ҳужумчига, ассист легионеримизга ёзилди.Ўйинда Ҳусановнинг қоши ёрилди ва мураббийлар штаби баҳс охирида уни захирага олишга қарор қилди. Читать полностью...