Муроджон Аҳмадалиев рақибини "янчиб ташлади"... 15 декабр, шанбадан якшанбага ўтар кечаси Монте-Карлода профессионал бокс кечаси ўтказилиб, оқшомнинг марказий жанги ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев иштирокида ўтди.Профессионал бокснинг ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) мексикалик Рикардо Эспиноса Франкога (30-4, 25 КО) қарши рингга кўтарилди. 12 раундга белгиланган жангда WBA Interim (вақтинча) чемпионлик камари тикилган эди.Жангни шиддатли бошлаган Муроджон 3-раунддаёқ рақибини рингга қулатди. Читать полностью...