Британиялик промоутер, Matchroom Boxing ташкилоти раҳбари Эдди Ҳирн мижози, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони Исроил Мадримов ҳамда америкалик Теренс Кроуфорд тўқнашуви ҳақида гапирди.“Менимча, Кроуфорднинг жамоаси Исроилга паст баҳо беряпти, аммо бу йигит жуда жиддий, у жуда кучли зарба соҳиби.Ҳамма Кроуфорд бу баҳсдан кейин Канелога қарши жанг ўтказишини айтмоқда. Мени нотўғри тушунманг, Кроуфорд бу жангда фаворит ҳисобланади. Бунга ҳеч ким шубҳа қилмайди, лекин Мадримов жуда жиддий рақиб.