Ўзбек ММА оламидаги кутилаётган энг катта воқеликлардан бири 12 май куни ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоевнинг UFCдаги 3-жанги десак, муболаға бўлмайди. Унинг навбатдаги рақиби АҚШ вакили Хоакин Бакли бўлади. Мазкур жанг 77,1 кг яъни, ярим ўрта вазн тоифасида бўлиб ўтади.Ҳамюртимиз аввалги 2 жангини ўрта вазнда (83,9 кг) ўтказган эди. Тўғриси, 77,1 кг ҳам Нурсултон учун бегона эмас ва вазн қилишда у қадар қийинчиликка учрамайди. Энг аҳамиятлиси, Бакли ҳозирда ярим ўрта дивизион рейтингида 11-ўринда қайд этилган.