Россия Премьер-лигасининг 25-турида “Рубин” футболчилари ўз мухлислари кўз ўнгида Москванинг “Локомотив” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.Учрашувнинг кульминацион нуқтаси 76-дақиқага тўғри келди. Қозонликлар шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматовга бош ҳакам Евгений Кукуляк тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатди.Бу жазо шубҳали кўрингани ва легионеримизнинг йўқлиги ўйинга таъсир кўрсатгани сабабли вазият муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.Sports.uz портал ўзбекистонлик...