Даниэль Роман: "Муроджон Аҳмадалиев кучли, аммо камчиликлари ҳам бор"
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Хабарингиз бор, 30 январь куни ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ярименгил вазн тоифасида WBA ва IBF йўналишлари чемпиони Даниель Романга қарши жанг қилади. 29 ёшли америкалик чемпион мазкур жанг ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. "Муроджон Аҳмадалиев жамоадошим Айзек Заратени мағлуб этган, шу сабабли уни яхши биламан. Биламан, у кучли йигит, агрессив жангчи, юқорига интилмоқда ва ўзига тақдим этилган имкониятдан фойдаланган ҳолда мени мағлуб этмоқчи. Унда камчиликлар ҳам бор, у қўлини тушириб олиб жанг қилишни яхши кўради.