Эрнесто Вальверде: "Барса" кучли, ҳозир мавсумнинг ҳал қилувчи нуқтаси
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Барселона" жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоасининг кучи ҳақида сўзлаб берди. "Ҳозир мавсумнинг ҳал қилувчи нуқтаси. Ёки, ҳеч бўлмаганда, жуда ҳам муҳим бир қисми. Жамоа кучли ва биз буни ўзгаришини хоҳламаймиз. Агарда биз ёмон ўйин кўрсатганимизда, "Атлетико"ни "Ванда Метрополитано"да мағлуб қилмаган бўлар эдик. Ҳа, баъзида чиройли ўйин кўрсатмасдан ғолиб бўласан, лекин Лигани ютган жамоа ҳаммадан яхши ўйнайди. Биз кучли танқидлардан сўнг 2 та меҳмондаги ўйинда ғалаба қозондик, биз чемпионатнинг лидерларимиз.