Португалия терма жамоаси саралаш босқичи гуруҳ ўйинларида Украина терма жамоасидан кейин иккинчи ўринни эгаллади, шу сабабли, Евро-2020 қуръа ташлаш маросимининг учинчи саватчасидан жой олди. Португалия шу тариқа биринчи саватчадан жой олган Италия терма жамоасига гуруҳда рақиб бўлиши мумкин.