Агар ходимнинг қўлида дислокацияси бўлмаса, у сизга маъмурий баённома тузишга хақи йўқ ва тузган баённомаси юридик кучга эга эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи Акмал Юнусов шундай маълумот берди: – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомда ҳозирги кунда фуқаролар ва ЙПХ инспекторлари ўртасида кўп ҳолларда содир бўлаётган муаммоли вазиятлар ва мавҳум масалаларга ойдинлик киритилди. Биринчи ўринда ЙПХ инспекторларининг ҳайдовчиларни тўхтатиш тартиби аниқ қилиб, белгилаб берилди.