«Дунё гўзали — 2018» номига бу йил Мексика вакили Ванесса Понсе де Леон сазовор бўлди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди. Мексикалик дунё гўзали 26 ёшда. У халқаро бизнес бўйича илмий унвонга эга, реабилитацион марказнинг директорлар кенгаши таркибига киради. Ванесса кўнгилли, модель ва бошловчилик билан шуғулланади, волейбол ва расм чизишга қизиқади. Фото: «Tengrinews » «Дунё гўзали — 2018» танлови ғолиби пул мукофотини қўлга киритади, аммо шартнома шартларига кўра уни хайрияга йўналтириши лозим.