Ольга Забелинская. Olympic.uz сайти фотоси
Ўзбекистон номидан иштирок этаётган россиялик велопойгачи Ольга Забелинская республика учун биринчи олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон Олимпия қўмитаси. Францияда профессионал велоспортчилар ўртасида «Chrono des Nations» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская ҳам иштирок этди. Қувонарлиси, 26,5 километр масофага ўтказилган пойгада Забелинская барча рақибларини ортда қолдирди ва биринчи бўлиб маррага етиб борди.