"UzNews.uz"га "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти Ҳаракат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Улуғбек Тўрабековнинг маълум қилишича, Жамиятга қарашли 8-Автобус саройи ҳамда 2-Автобус саройининг айрим автобусларига синов тариқасида видеокузатув мосламалари ўрнатилган.
Бу мослама 15 кундан 30 кунга қадар синовдан ўтказилади ҳамда ҳозирда тест сифатида қўйилган икки йўналишдаги икки хил видеокузатув мосламаларидан бири танлаб олинади ва қолган барча Автобус саройларидаги йўналиш автобусларига ўрнатилади.