Куни кеча Малайзияаги Жемалуанг туман полициясига фермаларнинг бирида улкан илон бутун бошли итни ютиб юборгани ҳақида хабар қилишганди. Айтилган ерга икки полициячи ҳамда олти нафар фуқаро мудофааси ташкилоти ходими қўлларида илон овлаш учун ишлатиладиган қурол билан етиб боришди.