УЗУН. "Сурхондарё вилояти Узун туманидан ёзмоқдаман. Тумандаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шахобчаларида пропан газининг бир литри нархи 3800 сўмга чиқди. Бу кетишда газ нархи бўйича ҳадемай бензинни ҳам ортда қолдиради. Бу кетишда эски замонга қайтиб, машиналарни бир четга қўйиб, яна отда ёки эшак аравада юрамиз шекилли. Нархни оширишдан ким манфаатдор экан-а? Билмадим, билолмадим. Айтишларича, катта миқдордаги газ Тожикистонга қимматроққа пулланмоқда экан. Шундан эмиш газ қимматлиги. Қайдам, менда бу ҳақда аниқ маълумот йўқ.