Афғонистон пойтахтида 22 апрель куни худкуш ҳужуми оқибатида 31 киши ўлди, 54 киши жароҳатланди.
Худкуш ҳужумчи сайловчиларни рўйхатга олаётган гавжум марказни нишонга олди.
Ҳужум учун масъулиятни "Ислом давлати" экстремист гуруҳи зиммасига олди.
Ҳужум аҳолисининг катта қисми шиа мусулмонларидан иборат бўлган ҳудудда амалга оширилди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳужумни қоралади.
Мамлакатда 14 апрелдан парламент сайлови учун сайловчиларни рўйхатга олиш жараёни бошланган. Сайлов октябрь ойига белгиланган.